Фирибгарлик учун қидирувда бўлган уч фуқаро Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Истанбулдаги Ўзбекистон Бош консуллиги хабарига кўра, фуқаролар Ғ.Арабов (43 ёш), Ш.Бобоюсупова (33 ёш) ва Г.Муқимова (55 ёш) депорт қилинган.
Ушбу шахслардан жабр кўрган фуқаролардан ИИВ ва унинг қуйи тизимлари ҳамда Истанбулдаги Бош консулхонага мурожаат қилиш сўралган.