Наманганда фуқаро ИИБ биносида қийноққа солингани айтилмоқда

Наманганда фуқаро ИИБ биносида қийноққа солингани айтилмоқда

 

Маълумотларга кўра, 14 август куни 1991 йилда туғилган Ў.А. оилавий жанжал сабаб ИИБга олиб келинган. У билан суҳбат ўтказилган ва ўша куниёқ уйига қайтарилган.

 

Бироқ икки кун ўтиб, унинг соғлиги кескин ёмонлашган ва тиббиёт муассасасига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан қасддан оғир тан жароҳати етказиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: