Хитой тилидан HSK имтиҳонини энди Тошкентда топширса бўлади

Тошкент давлат шарқшунослик университети, HSK халқаро хитой тили имтиҳони маркази ва Конфуций институти ўртасида 3 томонлама шартнома имзоланди.
Университет ректори Гулчеҳра Рихсиева ва Хитойнинг Хориж билан хитой тили алмашинув маркази (CLEC) раҳбари Ю Юфен учрашувида Ланжоу ва ТДШУ қошидаги Конфуций институтини ривожлантириш, хитой тили ўқитувчиларини таклиф этиш, дарсликлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.