Фабио Каннаваро Ўзбекистон МТЖни бошқаришга рози бўлди

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўз саҳифасида маълум қилди.
Романонинг ёзишича, Каннаваро 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи лавозимини эгаллашга оғзаки розилик берган.
“Шартнома шартлари бўйича келишувга эришилган, расмий ҳужжатлар 24–48 соат ичида кўриб чиқилиб, имзоланиши кутилмоқда”, — деб ёзади у.