Депутатлар аҳолини шовқиндан ҳимоялаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Ҳужжатда шовқин туфайли етказилган зарар суд орқали қопланиши белгиланди. Шу билан бирга, компенсация тўлаш субъектни қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Қонун лойиҳасида, шунингдек, рухсат этилган шовқин даражасидан тизимли равишда ошиб кетадиган объектлар фаолиятини тўхтатиб туриш механизми ҳам аниқланган.
Қайси вақтларда шовқин солиш тақиқланаётгани ҳақида аввалроқ маълумот бергандик. Лойиҳанинг такомилига етказилган шаклида ҳам бу ўзгаришсиз қолган.