Италия бош мураббийи Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистонга мураббий бўлганига муносабат билдирди

Женнаро Гаттузо Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинланиши ҳақида ҳазил қилди.
2006 йилги «Олтин тўп» совриндори 6 октябрда Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига тайинланди ва ЖЧ-2026да жамоани бошқаради.
«Мен унга хат ёзмадим, қўнғироқ қилиб, гаплашдим. Унга: «Бу нима кўргилик? Сен атир сепиб, сочингга гель суртиб, аллақачон жаҳон чемпионатига кетяпсан. Мен эса бу ерда окопда ўтирибман,» дедим,» – деб айтди Италия терма жамоасининг бош мураббийи.
11 октябрь куни италияликлар ЖЧ-2026 саралашида Эстония терма жамоасига қарши майдонга тушади.