Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари Россия Федерациясида ўтказилган молиявий хавфсизлик бўйича халқаро олимпиадада кумуш медалларни қўлга киритди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари Россия Федерациясида ўтказилган молиявий хавфсизлик бўйича халқаро олимпиадада кумуш медалларни қўлга киритди

Россия Федерациясида ўтказилган V халқаро молиявий хавфсизлик олимпиадаси ўз якунига етди.  40 та давлатдан 600 нафардан ортиқ иқтидорли талабалар иштирок этдган ушбу нуфузли илмий мусобақанинг финал босқичида Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришди. Хусусан, университетнинг Молия факультети талабаси Мадина Усмонова ҳамда Иқтисодиёт факультети талабаси Юлдуз Маҳмудова фахри иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медаль соҳибаси бўлишди.

Эътиборлиси, ушбу олимпиада биринчи даражали халқаро илмий танловлар қаторига киради. Ғолиб ва совриндор талабалар “Молиявий хавфсизлик” йўналиши бўйича хорижий нуфузли олий таълим муассасаларида танловсиз грант асосида таълим олиш имкониятига эга бўлишади. Бу эса ТДИУ талабалари учун халқаро таълим майдонида янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: