ФОХИША ХИЗМАТИДАГИ ПАРДОЗЧИ!

ФОХИША ХИЗМАТИДАГИ ПАРДОЗЧИ!

                                    СОТҚИНЛИК ВА ХОЙИНЛИК ГИРДОБИДАГИ АРАБЛАР!
Ижтимоий тармоқларда, кўпчилик Фаластин билан боғлиқ ўтмишдаги тарихий воқеаларни ёритиш билан овора бўлмоқда.
Ҳар хил одамлар, ўзларининг бўлмағур қилиқлари билан, гўёки Фаластин халқи тарихан, азалдан яхудийларга қарши курашаётган бечора Ислом лашкарлари сифатида кўрсатилишга ҳаракат қилинмоқда.
Ўзбек сегментида, қандайдир ёлғон тарихий мавзулар ёрдамида Фаластин халқини мазлум қилиб кўрсатишга харакатлар бошланиб кетгани яққол кўринмоқда.
Фаластиннинг бечора халқи мазлум эканини тарих билан тушунтиришнинг хожати йўқ. Фаластин халқи ҳозир, кўз олдимизда қирилмоқда. Жирканчли ва иккиюзламачи сиёсат оқибатида Фаластин вайрон қилинмоқда.
Яъни, тарихий ўтмишни сиёсатнинг хизматкорига айлантиришга ҳаракат қилиш яхшиликка олиб келмайди. Аксинча, хақиқатлар юзага чиқади. Ҳақиқатлар эса жуда ёқимсиз.
                                                             ФОХИША ХИЗМАТИДАГИ ПАРДОЗЧИ
Агар, «Тарих» қайсидир манфаатлар учун ишлайдиган «Сиёсат» олдида хизмат қилиб бошласа, худди жалабга хизмат қилаётган хезалак сифатли ялоқахўр пардозчига ўхшайдиган кўриниш ҳосил қилади.
Нега?!
Чунки, тарихда ўтиб кетган қайсидир воқеани аппелировать қилиб, фальсификациялар билан ялтиратиб, ҳозирги олиб борилаётган ифлос, жирканчли ва иккиюзламачи сиёсатни оқлаб, пардоз қилишга ҳаракат қилаётган нусхалар худди қариб қолган фохишани атир-упалар билан ялтиратиб, қош-кўзини бўяб, улама соч қистириб, чиройли кийимлар кийдириб, жазманларга тайерлаётгандек кўринади. Бу жуда тубан ва пасткаш қилиқлардан бири хисобланади.
                                                          ФАЛАСТИН ВА ЯХУДИЙ МУНОСАБАТЛАРИ
Аслида, яҳудийларнинг Фаластин ерларига жойлашишига имкон берган ва яҳудийларга Фаластин тўпроқларида давлат қуриш эшикларини очган биринчи хиёнаткор шахс ким эд?!
Яхудийларнинг Фаластинга жойлашиши Макканинг амири Шариф Хусайин ибн Али ал Хошимий томонидан амалга оширилди.
Ҳошимийлар сулоласининг намояндаси, ҳозирги Иорданиянинг қироли Абдуллох иккинчининг катта бобоси Макканинг амири Шариф Хусайин ибн Али ал Хошимий биринчи хойин хисобланади.
Буюк Британиянинг Мисрдаги элчиси Arthur Henry McMahon 1915 йилда, Усмонли султонлиги тасарруфидаги Макканинг амри Шариф Хусайин ибн Али ал Хошимийга таклиф билан чиқди.
Буюк Британия, ўзининг бу таклифи билан Шариф Хусайин ибн Али ал Ҳошимий арабларни Усмонлиларга қарши чиқариши учун чақириқ қилади.
Агарда, араблар Усмонли султонлигидан ажралиб, мустақил давлат барпо этишга ҳаракат бошласа, арабларга Буюк Британия ёрдам беришини ва унга халифалик унвонини Усмонлилардан олиб берилишини ваъда қилди.
Бу ваъдалар эвазига, Макканинг амри Хусайин ибн Али ал Хошимийдан яҳудийларни Фаластин ерларига жойлаштириш ва бу ерларда яҳудий давлатини барпо этишга ёрдам бериш ваъдасини олади.
Яъни, христиан тафаккурининг етакчиларидан бири бўлган Буюк Британия Ислом умматининг халифасини белгилайди ва яхудийларни ҳозирги Фаластин тўпроқларига кўчириб келинишига Макка амири Шариф Хусайин ибн Али ал Ҳошимий рози бўлади.
                                                                ХОЙИНЛИК ОҚИБАТЛАРИ
Инглизларнинг ваъдаларига алданган араблар, 1916 йил 10 июнда Усмонлиларга қарши исён кўтаради.
1916 йили Буюк Британия, Франция ва Россия ўртасида Фаластин ерларида яҳудий давлатини барпо этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш кўзда тутилган Сайкс – Пико (Sykes–Picot) битими имзоланди.
1916 йилдан 1918 йилгача Усмонли султолигига қарши давом этган, тарихда «Араб қўзғолонлари» номи билан машхур бўлган хунрезликлар оқибатида, араблар яшайдиган барча ҳудудлар христиан ва яхудийлар қўл остига ўтади.
Кўп ўтмай, Макка амири Шариф Хусайин ибн Али ал Ҳошимийнинг розилиги ва қўллаб-қувватлаши билан 1917-йилда инглиз қўшинлари Фаластин ҳудудларига кириб келади ва бу ерларга яҳудийларни жойлаштириш жараёни жадал тус ола бошлайди.
Фаластин жангида асир тушган Усмонли аскарлари сақланаётган Сайдбашир номли ҳарбий асирлар сақланадиган қамоқхонада,15 минг Усмонли аскарининг кўзлари кўр қилиниб, қийнаб ўлдирилади.
1922-йил 24-июлда Миллатлар Лигаси, яъни ҳозирги БМТ, Фаластин ерларини расман Буюк Британияга топширади.
Макканинг амри Хусайин ибн Али ал Ҳошимий Усмонли султонлигига қарши хиёнат қилиш ваъдасини инглизлар олдида бажарди.
Фаластинни инглизларга ўз қўли билан топширди, яъни сотқинлик қилиб Фаластинни олиб берди. Аммо инглизлар унга берган ваъдаларини бажармади.
Гарчи инглизлар бутун Арабистон ярим оролининг маъмуриятини Макка амри Хусайин ибн Али ал Хошимийга беришни ваъда қилган бўлсалар ҳам, кейинчалик инглизлар фақатгина ҳозирги Иордания ҳудудини Хошимийларга беришга рози бўлди.
Жосус Лоуренс яхши ишлайди. Ўртада Ваххобийлар ҳаракати яратилади ва Ал Сауд сулоласи юзага чиқарилиб, инглизларнинг малайи қироллик тепасига олиб келинади.
Араб ярим оролида содир бўлган тарихий воқеалар силсиласи шуни кўрсатадики, Макканинг шарафли амири Хусайин ибн Али ал Хошимий хоинлик эвазига христиан ва яҳудийларга хизмат қилиб, Ислом халифалигини тарих сахифасидан йўқ бўлиши учун хизмат қилди ва мусулмонлар яхудийлар билан христианларга ҳозир хам давом этаётган қарам аҳволга тушиб қолишига сабачи бўлди.
Иккинчи жахон урушидан сўнг, 1947 йилда Буюк Британия қўшинлари Фаластиндан босқичма-босқич олиб чиқилгач, 1948 йил бошида Исроилнинг ташкил топиши эълон қилинди.
Исроилнинг барпо этилиши оқибатида, Фаластин халқи билан яҳудийлар ўртасида уруш бошланди.
                                                 ЯНА СОТҚИНЛИК ВА ХИЁНАТ
Сотқинлик ва хиёнатлари билан тарихга маълум бўлган оила бу сафар ҳам ўзини кўрсатди.
Макканинг эски амири Хусайин ибн Али ал Хошимийнинг ўғли,
Иордания қироли Абдуллоҳ биринчи Фаластин халқига хиёнат қилди.
Қирол Абдуллоҳ биринчи, гўёки Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида инглиз қўмондони генерал John Bagot Glubb қўмондонлигидаги қўшинини Фаластин ҳудудига олиб киради.
1948 йил воқеаларини шахсан бошдан кечирганларга кўра, инглиз генерали John Bagot Glubb қўмондонлигидаги Иордания қўшинлари фаластинликларга: «Биз ҳозир мунтазам армия сифатида воқеаларга аралашдик. Бундай чигал курашни давом эттиришингизга ҳожат йўқ» деган ташвиқот ишлари олиб боради.
Қирол Абдуллох биринчи, гўёки яҳудийлар ишғолидан озод қилган Фаластин ҳудудларини тортиб олганини дунёга жар солсада, аслида Фаластин ерларни такрор яна қайтариб яҳудийларга топширгани, тарихдаги энг ачинарли воқеалардин бири сифатида бахоланади.
Шундай қилиб, яҳудийлар 1948 йил воқеалари чоғида ўз чегараларини янада кенгайтирадилар ва бугунги кунда яшил чизиқ деб аталадиган чизиқ ичидаги барча ҳудудларга ҳукмронлик қилишни бошлади.
Инглизлар ёрдамида яратилган Ваххобийлар сиёсат сахнасига қандай йўл билан чиқарилади.
Оламда халифат тузамиз деб жар солишни бошлаган Фаластинда яратилган Хизбитлар жамоасининг сардори Тақиюддин ан Набихоний ким эди? Буларни ўзларинг тушуниб оларсизлар!..
               Шуҳрат Барлос
Дўстларингизга ҳам юборинг: