Гормонлар кайфиятга қандай таъсир қилади?

Гормонлар кайфиятга қандай таъсир қилади?

Инсон кайфияти танадаги гормонларга боғлиқ. Гормонлар – организм ишлаб чиқарадиган моддалар бўлиб, улар мия ва ҳиссиётларга таъсир қилади. Шу сабабли, гормон миқдорининг ўзгариши кайфиятни ўзгартиради.

Аёлларда ҳомиладорлик пайтида ўстроген ва прогестерон ўзгаради. Бу чарчоқ, тушкунлик ёки асабийликни келтириб чиқаради. Туғруқдан кейинги тушкунлик ҳам гормонларга боғлиқ бўлиши мумкин.

Эркакларда эса йиллар ўтиши билан тестостерон камаяди. Бу кайфиятнинг тушишига ёки руҳий беқарорликка олиб келади. Гормонлар серотонин ва допамин каби “бахт гормонлари”га ҳам таъсир қилади.

Мутахассислар гормонлар мувозанатини сақлаш инсон руҳий саломатлиги учун муҳимлигини айтмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: