Трамп Канада бош вазири Марк Карнини президент деб атади

Трамп Канада бош вазири Марк Карнини президент деб атади

 

 

АҚШ президенти кеча Мисрдаги тинчлик саммити чоғида янглишиб, шундай деди. Бунга жавобан Карни Трампнинг олдига бориб, “мени президентликка кўтарганингиз учун раҳмат”, дея ҳазил қилди. Трамп эса “ҳар қалай “губернатор” демадим-ку” деб жавоб қайтарди.

 

Бундан ташқари, у Озарбайжон президенти Илҳом Алиевдан Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳақида сўраш учун “ватандош” сўзини ишлатди.

 

“Сизнинг ватандошингиз қани”, деди Трамп Алиевга. У эса бироз наридаги Пашинянни кўрсатди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: