Кейинги йилдан МҲТЕКМни ҳисоблашга 3 та республика комиссияси жалб этилади

Бу ҳақда президентнинг касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашувда маълум қилинди.
Янги тартибга кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда ходимлар манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, ҳисоблаш жараёнига Касаба уюшмалари федерацияси, Бандлик вазирлиги ва Иш берувчилар конфедерацияси вакилларидан иборат комиссиялар жалб этилади.