«Реал» текинга зўр футболчиларни олади

Келаси ёзда «Реал» марказий ҳимоя чизиғига бир эмас, бирданига иккита янги футболчини қўшиб олиши мумкин. Мадрид клуби радарида «Кристал Пэлас»дан Марк Гехи, «Бавария»дан Дайо Упамекано ва «Ливерпуль»дан Ибраима Конате бор.
«Реал» келаси ёзда Антонио Рюдигер ва Давид Алаба билан хайрлашиши аниқ бўлгани боис, мадридликлар ушбу шорт-листдаги икки футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT’га таяниб, Transfer News Live хабар бермоқда.
Қизиғи, Гехи, Упамекано ва Конатенинг ўз клублари билан амалдаги шартномалари 2025/2026 йилги мавсум охиригача мўлжалланган. Гехи ҳозир 25 ёшда, Упамекано ва Конате эса 26 ёшда.