Дюсселдорфдан Туркистонгача: Юракларни бирлаштирган маънавий саёҳат

Дюсселдорфдан Туркистонгача: Юракларни бирлаштирган маънавий саёҳат

 

 

Европадан Ўрта Осиёга узалган бу маънавий йўл – «Kam2000 Reisen» компанияси ташаббуси билан ташкил этилган саёҳат орқали юзлаб хориждаги юртдошларимизни аждодлар юртига олиб келди.

Жорий йилнинг 14-24 октябрь кунларида бўлиб ўтаётган сафарда иштирокчилар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Урганч ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрини кезиб чиқишмоқда. Улар бу саёҳатда нафақат тарихий обидалар билан танишмоқда, балки ота юртнинг руҳиятини ҳис этишмоқда.

Сафар Германиянинг Дюсселдорф шаҳридан Ўзбекистон пойтахти Тошкентга амалга оширилган парвоз билан бошланди. Иштирокчилар дастлаб «Мустақиллик майдони», «Амир Темур майдони» ва музейи, «Ҳазрати Имом мажмуаси» ҳамда Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу қўлёзма Қуръони сақланаётган масканни зиёрат қилдилар. Шунингдек, Эски шаҳар бўйлаб сайр ва халқ бозоридаги маҳаллий таомлар сафарнинг илк таассуротларини янада бойитди.

“Чарчаган бўлсак ҳам, Тошкентнинг гўзаллиги барча чарчоғимизни унутдирди,” — дейди иштирокчилардан бири.

Яқин кунларда сафар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Урганч шаҳарларидаги манзиллар билан давом этади. Саёҳатдошлар ўз миннатдорчилигини қуйидагича изҳор этишди:

 

“Аждодлар юртидаги бу сафар қалбимизда унутилмас из қолдирди. Бизга бу имконни берган Kam2000 Reisen жамоасига ва бош директор Ҳикмет Язижига самимий раҳмат.”

 

Kam2000 Reisen бош директори Ҳикмет Язижи шундай деди:

 

“Кўнгилларни Фатҳ Турлари орқали биз Европадаги юртдошларимиз билан ата юртимиздаги биродарларимиз ўртасида маънавий кўприк қурмоқдамиз. Бу оддий саёҳат эмас — бу юраклар бирлашуви.”

 

“Kam2000 Reisenнинг Кўнгилларни Фатҳ Турлариʼ — бу фақат сафар эмас, балки тарих, маданият ва биродарликни бирлаштирувчи маънавий кашфиёт йўли,” — дея якунлади Язижи

Дўстларингизга ҳам юборинг: