“Реал Мадрид” сафарда “Хетафе”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди

Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган “Хетафе” – “Реал Мадрид” учрашуви якунланди. Меҳмонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг ягона голи 80-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан урилди.
“Реал Мадрид” бутун ўйин давомида тўп назоратида устунлик қилди – 75%. Жамоа рақиб дарвозасига 20 марта зарба берди, улардан 9 таси аниқ чиқди. “Хетафе” эса фақат 6 марта уриниш қилди ва бирор марта дарвозага аниқ тепа олмади.
77 ва 84-дақиқаларда “Хетафе” футболчилари Аллан Ньом ва Алекс Санкрис майдондан четлатилди.
Ушбу ғалаба орқали “Реал Мадрид” 24 очко билан турнир жадвалида етакчиликни сақлаб турибди.