Ўзбекистонда ЎРВИ билан касалланиш ҳолатларининг мавсумий ўсиши COVID-19 мутацияси билан боғлиқ эмас

Ўзбекистонда ЎРВИ билан касалланиш ҳолатларининг мавсумий ўсиши COVID-19 мутацияси билан боғлиқ эмас

 

 

ССВ болаларда ич кетиш ва қайт қилиш билан кечаётган касаллик бўйича изоҳ берди.

 

«Баъзида респиратор белгилар йўталиш, аксириш, бурун ачишиши, тана ҳарорати кўтарилиши билан кузатилса, айрим беморларда ошқозон-ичак тизимининг бузилиши тарзида намоён бўлади. Демак, бу хасталиклар ҳар доим ҳам бир хил кечмайди ва мазкур ҳолат вируснинг штаммлари билан боғлиқ», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги изоҳида.

 

Шунингдек, шамоллаш мавсуми бу йил одатдагидан кечроқ — октябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида бошлангани ҳам ҳеч қандай ғайриодатий ҳолат эмаслиги қайд этилди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: