Нигерияда товон пули эвазига ўғирлаб кетилган 23 нафар хорижлик озод этилди
Нигерия пойтахти Абужада полиция товон пули эвазига ўғирлаб кетилган 23 нафар хорижлик фуқарони озод этди.
Аденинг баёнотига кўра, операция пойтахт атрофида фаолият юритган қуролли тўда аъзоларига қарши ўтказилган. Унинг таъкидлашича, гаровда бўлган барча хорижликлар соғ-саломат ҳолда озод қилинган.
Операция давомида жиноий гуруҳнинг 14 нафар аъзоси қўлга олинган, полиция эса катта миқдордаги қурол-яроғ ва ўқ-дориларни мусодара қилган.
Нигерия кўп йиллардан буён қуролли тўдалар ҳамда мамлакатнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган “Боко Харам” ва ДИИШнинг Ғарбий Африка бўлими (ISWAP) каби террор ташкилотларининг ҳужумларига дуч келмоқда.
Мамлакат қонунчилигига кўра, товон пули учун одам ўғирлаш ўлим жазоси билан жазоланади. Шу билан бирга, бу каби ҳолатлар ҳали ҳам тез-тез содир бўлиб туради — қуролли жиноятчилар одатда мамлакатнинг шимолий ҳудудларидаги қишлоқлар, мактаблар ва йўловчиларга ҳужум қилиб, гаровга олинганларни озод қилиш учун товон пули талаб қилади.
