Кам таъминланган оилаларга 81 млрд сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди
Маълумот учун, 2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар айрим маҳсулотларни харид қилганда одатдаги 1% кэшбэк ўрнига 12% ҚҚС олиши мумкин.
Солиқ қўмитасига кўра, шу йилнинг январь–сентябрь ойларида 275 539 нафар истеъмолчига жами 81,8 млрд сўмлик ижтимоий кэшбэк тўлаб берилган.
Кэшбек бўйича TOP-3 ҳудудлар:
🔸Самарқанд — 22,9 млрд сўм
🔸Тошкент — 16,2 млрд сўм
🔸Тошкент в. — 7 млрд сўм
