Жиноят содир этиб терговдан яширинган шахс ҳибсхонага жойлаштирилди

Жиноят содир этиб терговдан яширинган шахс ҳибсхонага жойлаштирилди

Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни ўтказилаётган «Қидирув» тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-модда 5-қисм ва 28,246-модда 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Янги Наманган тумани «Гулистон» маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Й.Ш.ни туман ИИБ ходимлари томонидан Янги Наманган тумани «Гулистон» маҳалласи ҳудудидан ушланиб, вилоят ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: