Ўзбекистонда биринчи микромолия банки ташкил этилди
Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 24 октябрдаги қарори билан мамлакатда илк бора микромолия банки ташкил этилди. Мазкур қарор орқали илгари микромолия ташкилоти сифатида фаолият юритган молия муассасаси энди банк мақомида тўлиқ фаолият олиб боришга рухсат олди.
Бу ҳақда Марказий банкнинг тегишли қарори эълон қилинди.
Қарорига мувофиқ, “Tayyab Finance Mikromoliya Tashkiloti” акциядорлик жамиятига микромолия банки фаолиятини амалга ошириш учун расмий лицензия берилган. Шунингдек АЖ номи “TAYANCH” микромолия банки деб ўзгартирилди.
Олдин Ўзбекистонда фақат микромолия ташкилотлари фаолиятига лицензия берилган.
