Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасига 230 трлн сўм йўналтирилди — президент
Натижада 187 та янги поликлиника ва шифохона ишга тушди, 1 244 таси реконструкция қилиниб, жиҳозланди.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда маълум қилди.
Таъкидланишича, бирламчи тиббиёт муассасаларининг қуввати 60%га ошди, тиббий хизмат аҳолига яқинлашди.
Илгари фақат пойтахтда амалга оширилган 400 дан ортиқ юқори технологияли ва диагностика-даволаш усуллари ҳудудларда йўлга қўйилди.
«Биринчи марта 45 та туманда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйилгани инсон саломатлиги борасидаги ишларимизнинг яққол амалий тасдиғидир», — деди давлат раҳбари.
