АҚШ “Мелисса” тўфонидан жабр кўрган Кариб денгизи мамлакатларига 12,5 миллион доллар ажратади

АҚШ “Мелисса” тўфонидан жабр кўрган Кариб денгизи мамлакатларига 12,5 миллион доллар ажратади

Қўшма Штатлар ҳалокатли “Мелисса” тўфонидан жабр кўрган Кариб денгизи мамлакатларига тахминан 12,5 миллион доллар қўшимча ёрдам ажратади.

АҚШ Давлат департаментининг баёнотида қайд этилишича, фавқулодда гуманитар ёрдам сифатида Ямайкага 10 миллион долларГаитига эса 2,5 миллион доллар йўналтирилади.

Мазкур маблағлар вайроналарни тозалашизолция қилинган ҳудудларга етиш имконини таъминлаш, шунингдек вақтинчалик бошпанатиббий ёрдамгигиена воситалари ва озиқ-овқат билан таъминлаш ишларига сарфланади.

Шу билан АҚШнинг “Мелисса” тўфонидан кейинги ёрдами умумий ҳисобда 37 миллион долларга етди. Жумладан:

  • Ямайка учун – 22 миллион доллар,
  • Гаити учун – 11 миллион доллар,
  • Куба учун – 3 миллион доллар,
  • Багама ороллари учун – 500 минг доллар.

Энг юқори, 5- toифали шиддатга эга бўлган “Мелисса” тўфони Гаити, Ямайка ва Кубада кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

Гаити ва Ямайкадаги сув тошқинлари натижасида 75 нафар киши ҳалок бўлган, Ямайка бош вазири Эндрю Холнесс эса умумий зарарни 6 миллиард доллардан ортиқ деб баҳолаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: