25 йилдан ортиқ қидирувда бўлган халқаро террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

25 йилдан ортиқ қидирувда бўлган халқаро террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

 

 

Диний экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаган ушбу шахс 1999 йилда Ўзбекистондан чиқиб, Афғонистон, Покистон ва Суриядаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жангларда иштирок этган.

 

Ўзганинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида яшириниб юрган мазкур шахс МДҲга аъзо давлатлардан бирида қўлга олинди.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 154- (ёлланиш), 155- (терроризм), 159- (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов олиб борилмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: