Ҳафта охирида Тошкентда ва бошқа ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ҳафта бошида ҳаво қуруқ бўлади. 4-5 декабрда эса мамлакатга нам ва совуқ ҳаво кириб келади.
Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат +6…+11° гача тушади. Ҳафта давомида кечалари -3…+2° бўлади.
Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
