Ўзбекистон ва Миср Сайфиддин Қутуз ҳақида фильм суратга олади
Бу масала Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев ва Миср ташқи ишлар вазири ўринбосари Ваел ан-Наггар учрашувида муҳокама қилинди, деб хабар берди “Дунё” АА.
Икки халқ адабиёт дурдоналарини ўзбек ва араб тилларига таржима қилиш, кутубхона, музей ва мусиқа институтлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, санъат кўргазмаларини ўтказиш ҳам муҳокама қилинди.
Маълумот учун, тарихий манбалар Сайфиддин Қутуз сўнгги Хоразмшоҳлар экани, унга “Мўғуллар ғолиби” номи берилганини кўрсатади.
