Путиннинг Ҳиндистонга ташрифидан нималар кутиляпти?
Ҳиндистон Россия президенти Владимир Путиннинг 4–5 декабрь кунлари Нью-Деҳлига амалга оширадиган давлат ташрифи чоғида янги мудофаа битимларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Ҳиндистон Россиядан Су-57 қирувчи самолётлари ва С-500 ҳаво мудофаа тизимларини харид қилиши мумкин.
Путиннинг Ҳиндистонга кутилаётган ташрифи чоғида томонлар Россиянинг энг янги қурол-яроғ тизимларини сотиб олиш масаласини ҳам муҳокама қилади.
Манбага кўра, Вашингтон Деҳли ва Москва ўртасида ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини чеклашга уринмоқда. Бироқ АҚШнинг босимига қарамай музокаралар олиб борилмоқда.
Агентликнинг қайд этишича, бундай потенциал келишув Ню-Деҳлининг АҚШ билан савдо ва хавфсизлик соҳасидаги алоқаларига маълум маънода босим ўтказиши мумкин.
