Россиянинг Midvolga 2 танкери Қора денгизда ҳужумга учради
Бу ҳақда Туркия денгиз бошқармаси хабар берди.
“Россиядан Грузияга кетаётган ўсимлик мойи билан тўлдирилган Midvolga 2 танкери Туркия қирғоқларидан 80 денгиз мили узоқликда ҳужумга учрагани ҳақида хабар берилган. Ҳозирча ҳеч қандай ёрдам сўрови олинмаган”, дейилади агентлик баёнотида.
Ҳужумнинг моҳияти аниқланмаган. Танкер ҳозирда қирғоққа қараб йўл олмоқда.
