Шавкат Мирзиёев Жиззахда энергетика ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент дастлаб вилоят марказини М-39 халқаро автомобиль йўлига боғловчи 700 метрлик йўл ўтказгич ва 4 километрлик янги автомобиль йўли билан танишди.
Шунингдек, атом энергетикаси лойиҳаларининг бориши тўғрисида ахборот берилди. Айни дамда реактор биноси учун котлован қазиш ишлари, қурилиш-мотаж базаси учун ер текислаш, бетонлаш, арматура ўрнатиш ишлари бажарилмоқда. Қурувчилар яшаши учун вақтинчалик турар жой мажмуаси барпо этилган.
Ундан ташқари президент Жиззах шаҳрининг кириш қисмининг мастер-режаси ва реновация лойиҳалари билан ҳам танишди.
