Янги Зеландияда қимматбаҳо тухум ўғирланди
28 ноябрь куни Янги Зеландияда Окленд марказидаги заргарлик дўконида 19,2 минг долларлик Феберже тухуми ўғирлангани аниқланди. Partridge Jewellers дўкони ходимлари 32 ёшли эркакни «Octopussy» медалёнини ўғирлаганликда гумон қилган. Медаль 18 каратли олтин ва 60 дона бриллиантлар билан безатилган бўлиб, унинг ичида миниатюрали саккизоёқ мавжуд.
Ҳодиса содир бўлганидан сўнг, полиция тезда воқеа жойига етиб бориб, эркакни дўконда қўлга олган. Шунингдек, унинг iPad ўғирлаганлиги бўйича ҳам айблов қўйилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган ва 8 декабрда судга берилади.
