Францияда юқори синфларда телефон тақиқланади
Франция президенти Эммануэль Макрон маълум қилишича, мамлакатда ўрта мактабларда амал қилаётган телефондан фойдаланиш тақиқлари келгуси ўқув йилидан юқори синфларга ҳам татбиқ этилади.
2025 йилдан “рақамли танаффус” қоидаси босқичма-босқич жорий этила бошланган ва бугунга қадар юзга яқин мактабда муваффақиятли синовдан ўтган.
Макронга кўра, чора ёшлар ўртасида кучайиб бораётган ёлғизлик ва руҳий саломатлик муаммоларини камайтиришга қаратилган. Ижтимоий тармоқларда ортиқча вақт ўтказиш бу ҳолатга асосий омил бўлаётгани қайд этилмоқда.
