Хитой туғилиш даражасини ошириш мақсадида контрацептив воситаларга 13 фоиз солиқ жорий қилмоқда

Хитой туғилиш даражасини ошириш мақсадида контрацептив воситаларга 13 фоиз солиқ жорий қилмоқда

Хитой туғилиш даражасини ошириш мақсадида контрацептив воситаларга 13 фоиз солиқ жорий қилмоқда — Bloomberg.

«Шу билан бирга, ҳукумат ота-оналар учун кўрсатиладиган хизматларга қўйилган солиқларни бекор қилмоқда. Бунинг сабаби Хитойда аҳоли сони кетма-кет уч йилдан бери қисқариб бормоқда. Мамлакатда 2024 йилда атиги 9,54 миллион чақалоқ туғилган, бу бир неча йил аввал, “бир оила — бир бола” сиёсати бекор қилинганида қайд этилган 18,8 миллион нафар туғилишнинг ярмига ҳам етмайди», дея ёзмоқда агентлик.

1993 йилдан бери Хитойда “бир оила — бир бола” сиёсати амал қилгани сабабли контрацептив воситалар барча солиқлардан озод қилинган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: