Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари Федерика Могерини фирибгарлик иши бўйича қўлга олинди

Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари Федерика Могерини фирибгарлик иши бўйича қўлга олинди

Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари Федерика Могерини фирибгарлик иши бўйича қўлга олинди — Le Soir.

Европа прокуратураси Белгиянинг Брюссел шаҳридаги Евроиттифоқ дипломатик хизматида ва Брюггедаги Европа коллежида тинтувлар ўтказди. Прокуратура маълумотига кўра, тергов дипломатлар тайёрлаш дастуридаги фирибгарликка алоқадор.

Le Soir газетасининг хабар беришича, уч киши, жумладан ЕИнинг ташқи ишлар бўйича собиқ олий вакили Федерика Могерини ҳам ҳибсга олинган. Могерини ҳозирда Европа коллежида директор лавозимида ишлайди. Қўлга олишдан аввал, Европа прокуратураси сўрови билан баъзи гумонланувчилардан “даҳлсизлик иммунитети” олиб ташланган.

Могерини 2014–2019 йилларда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат хизматига раҳбарлик қилган. У 2020 йилдан бери Европа коллежига раҳбарлик қилиб келаётганди .

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: