Европа Иттифоқи давлатлари 2027-йилнинг кузига қадар Россия газидан бутунлай воз кечади
Эришилган келишувга кўра, қувур линияси гази импорти 2027-йил 30-сентябргача ва айрим ҳолларда 2027-йил 1-ноябргача тўхтатилади. Мавжуд шартномалар учун ўтиш даври назарда тутилган.
2025-йил 17-июндан олдин тузилган қисқа муддатли етказиб бериш шартномалари учун Россия гази импортига тақиқ 2026-йил 25-апрелдан суюлтирилган табиий газ учун ва 2026-йил 17-июндан қувур линияси гази учун қўлланилади.
