«Барса» фанатлари учун ёмон хабар

«Барса» фанатлари учун ёмон хабар

«Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо елкасидан олган жароҳати туфайли йил охиригача майдонга тушмайди.

Ольмо кеча Ла Лиганинг «Атлетико»га қарши ўйинида (3:1) жароҳат олди. Испаниялик футболчи ўйинни давом эттира олмади, унинг ўрнига Ферран Торрес майдонга тушди.

AS ва бошқа испан ОАВларининг ёзишича, Ольмонинг елкаси чиққан – «Барселона» хавбеки камида тўрт ҳафта майдонга туша олмайди. Шу тариқа, у 2025 йил охиригача майдонда бошқа кўриниш бермайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: