Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
Президент аҳоли ва тадбиркорларнинг фикрларини ўрганиб, ҳоким вазифасини бажараётган Эркин Турдимовни мазкур лавозимга тавсия қилди.
“Сирдарёдаги ривожланиш учун қатъиятли, талабчан ва муаммоларга тез ечим топа оладиган раҳбар зарур”, — деган давлат раҳбари.
Сессияда тайинлов масаласи овозга қўйилиб, фаоллар Турдимов номзодини қўллаб-қувватлаган.
