Электр ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилдаги 60 млрд киловатт-сатдан жорий йилда 85 млрд киловатт-сатга етди
Бу ҳақда президент Халқаро конгресс марказида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда салкам 5 минг мегаваттли қуёш ва шамол, шунингдек 400 мегаваттли ГЭСлар ишга туширилган.
Жами генерация қувватларида “яшил” энергия улуши бу йил 30%га етказилиши ҳам таъкидланди.
