Наманган вилоятида сўнгги икки кун ичида учинчи марта зилзила содир бўлди
7 декабр куни соат 16:31 да Ўзбекистонда зилзила қайд этилди. Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила эпицентри Наманган вилояти Поп туманида жойлашган.
Эпицентрда сезилиш кучи: 3 балл, магнитуда: 3,3, чуқурлик: 14 км. Эпицентрдан Тошкент шаҳригача масофа 135 километрни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларида зилзиланинг сезилиш кучи:
Наманган вилоятининг Поп туманида 2-3 балл, 14 км.
Фарғона вилоятининг Данғара туманида 2 балл, 26 км.
Эслатиб ўтамиз, кеча Наманган вилоятининг Поп туманида 5 ва 4 баллик иккита зилзила қайд этилган эди.
