Полша Ташқи ишлар вазири Маскга Марсга учиб кетишни маслаҳат берди
Радослав Сикорский америкалик миллиардернинг Европа Иттифоқини тугатишга чақирган постига шундай жавоб қайтарди.
«Марсга кетинг. У ерда нацистик саломлашув учун цензура йўқ», — деб ёзди Полша ТИВ раҳбари.
Аввалроқ Еврокомиссия Илон Маскга тегишли Х (собиқ Тwиттер) ижтимоий тармоғини ЕИ “Рақамли хизматлар тўғрисида”ги қонунини бузганлик учун 120 млн евро миқдорида жаримага тортган эди. Бу жаримага Илон Маскдан ташқари, АҚШ вице-президенти ва давлат котиби ҳам норозилик билдирганди.
