Португалия бош мураббийи Роберто Мартинес Ўзбекистон ҳақида нималар деди?

Португалия бош мураббийи Роберто Мартинес Ўзбекистон ҳақида нималар деди?

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026да гуруҳдаги рақиблари ҳақида фикр билдирди.

Жума куни бўлиб ўтган қуръа португалларни Колумбия ва Ўзбекистон терма жамоалари билан бир квартетга туширди. Гуруҳнинг тўртинчи аъзоси плей-офф ўйинларида ҳал бўлади – у Янги Каледония, Конго ёки Ямайка бўлади.

«Португалия ва Колумбия учрашуви – бу ўзига хос нарса, мен бу ўйинни ғурур ва ҳаяжон билан кутяпман. Фабио Каннаваро мураббийлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта ҳурматга сазовор. Плей-офф орқали турнирга йўл олган жамоалар ҳар доим ўзгача кайфиятда ўйнашади,» – деди Мартинес журналистлар билан суҳбатда.

ЖЧ-2026 баҳслари 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: