Актўбеда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 киши ҳалок бўлди, уларнинг 2 нафари ўзбекистонлик
Бугун, 7 декабрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида «Перм — Тошкент» йўналишида ҳаракатланган Yutong русумли йўловчи автобуси йўл ёқасидаги ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида автобусдаги 49 нафар йўловчидан 5 нафари вафот этган бўлиб, уларнинг 2 нафари Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган.
Вафот этганлар ва жабрланганларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
