Аввал бузиш кейин тузиш: Шаҳрихонда бузилган тандир пулини ҳоким ўз ҳамёнидан тўлаб берди
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида экологик рейдлар вақтида умумий овқатланиш шохобчаларидаги айрим тандирлар ҳавони ифлослантириши мумкинлиги боис бузиб ташланганди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рахматилло Раззақовнинг айтишича, рейд вақтида битта тандир бузилган. Яна иккита тандир ичкаридан жой ажратилиб, ишлатишга рухсат берилган, чунки улар йўл четида ноқонуний ўрнатилган эди.
Бузилган тандирнинг қиймати туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов томонидан ўз ҳисобидан қоплаб берилган.
