Луврни энди сув босди

Луврни энди сув босди

Лувр музейида яна бир нохуш ҳодиса юз берди: Миср қадимий буюмлари кутубхонаси хоналаридан бирида 300–400 га яқин китоб сув тошқини оқибатида зарар кўрган. БФМТВ телеканали хабарига кўра, сув босиши 26 ноябрь куни рўй берган бўлиб, зарарланган китобларнинг энг қадимгиси 19-асрга тегишли.

 

 

 

Музей маъмурияти ўринбосари Френсис Стейнбокнинг айтишича, зарар кўрган нашрлар орасида муҳим илмий асарлар, маълумотномалар ва археологик журналлар бор, бироқ улар орасида алоҳида бебаҳо қўлёзмалар йўқ. Ҳозирда ҳар бир китоб саҳифасидаги намликни махсус қоғоз ёрдамида эҳтиёткорлик билан қуритиш ишлари олиб борилмоқда.

 

 

 

Телеканал маълум қилишича, сув тошқинига гидравлик иситиш тизимидаги сув сизиб чиқиши — клапаннинг тасодифан очилиб қолиши сабаб бўлган. Стейнбок тизимдаги муаммолар бир неча йиллардан буён маълум эканини тан олар экан, сув босган зал 2026 йил сентябрь ойида режалаштирилган реконструкция рўйхатига киритилганини билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: