Opta суперкомпьютери Жаҳон чемпионати фаворитини тахмин қилди

Opta суперкомпьютери Жаҳон чемпионати фаворитини тахмин қилди

Opta суперкомпьютери Испания терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити деб атади.

«Қизил фурия»нинг мундиалдаги ғалабаси 17 фоизга баҳоланмоқда. Бир оз орқада Франция (14,1%) бормоқда. Кучли учликни Англия (11,8 фоиз) якунлаб берган.

Асосий аутсайдерларга келсак, Opta уларнинг қаторига Иордания, Кюрасао ва Гаити жамоаларини киритди. Нейрон тармоқ ҳисоб-китобларига кўра, уларнинг умуман имконияти йўқ.

Испания терма жамоаси Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай билан бир гуруҳдан жой олган.

Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Франтсузлар 2018 йилда чемпионликни қўлга киритган, тўрт йилдан сўнг эса кумуш медални қўлга киритган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: