Humans иловасидаги рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Ижтимоий тармоқларда Humans иловаси орқали айрим фойдаланувчилар карталаридан пуллар ноқонуний равишда ечиб олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Баъзи фойдаланувчилар ҳисобидан 20–30 млн сўмгача пул ечилгани айтилмоқда.
Шундан кейин Марказий банк фуқаролардан тушган мурожаатлар асосида «Octagram» АЖ билан боғланиб, хавфсизликни таъминлаш мақсадида Humans орқали P2P амалиётларни вақтинча тўхтатишни талаб қилган.
Айни пайтда регулятор картадаги пуллар ечиб олиниши бўйича текширув ишлари бошланганини ва қўшимча расмий ахборот берилишини билдирди.
