Луврда яна фавқулодда ҳодиса содир бўлди
Қувур ёрилиши оқибатида Миср бўлимида 400 та қадимий китобга зарар етди. Бу китоблар 19-аср охири 20-аср бошларига оид бўлиб, олимлар ва талабалар томонидан фойдаланиб келинган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, музей ходимлари муаммодан хабардор бўлган, таъмирлаш ишлари 2026 йил сентябрга режалаштирилган бўлган.
