Маск Европа Иттифоқи ҳақида кескин фикр билдирди
Америкалик миллиардер Илон Маск Европа Иттифоқини (ЕИ) тарқатиб юбормасликка чақирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.
«Европа Иттифоқини тарқатиб юборинг ва ҳокимиятни халққа қайтаринг», деб ёзади тадбиркор.
5 декабрь куни Еврокомиссия (ЕК) Маскнинг ижтимоий тармоғини рақамли хизматлар ҳақидаги қонунни бузгани учун 120 миллион евро миқдорида жаримага торди. Шундан сўнг тадбиркор Европани «Тўртинчи Рейх» деб атади.
