Хитойда Huarong International компаниясининг собиқ раҳбари Бай Тяньхуэй қатл этилди
$155,61 млн пора олишда айбдор деб топилган собиқ раҳбар ўтган йили ўлим жазосига ҳукм қилинганди, деб хабар берди Хитой Марказий телевидениеси.
Huarong International давлат инвестиция компаниясининг Баядан олдинги раҳбари Лай Сяоминь ҳам пора олгани учун 2021 йилда қатл этилганди.
