Кучли қор ёғиши сабаб кечаси “Қамчиқ” довони ёпилди

Кучли қор ёғиши сабаб кечаси “Қамчиқ” довони ёпилди

 

Бугун соат 02:30 дан бошлаб довонда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.

 

Об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, кўчки хавфи юзага келгани инобатга олиниб, шундай қарорга келинган.

 

Қайд этилишича, довон йўли очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: