Ўзбекистон президенти FIA раҳбари билан мамлакатда “Формула-1” пойгаларини ўтказиш имкониятини муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммад бин Сулайим FIA университети иштирокида ўзбекистонлик учувчилар, механик ва муҳандисларни тайёрлаш масаласини ҳам муҳокама қилди.
Учрашув якунида Мирзиёев меҳмонни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади, деб хабар қилди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.
