Ўзбекистон Хитойдан 50 агродрон олади

Ўзбекистон Хитойдан 50 агродрон олади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аграр соҳаси вакиллари билан учрашувда келаси йилда Хитойдан 50 агродрон келтирилишини маълум қилди. Мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида фермерларга хизмат кўрсатиш учун камида икки мобил дрон комплекси ташкил этилади.

Шунингдек, дронларнинг юк кўтариш ҳажми 100 килограммдан 250 килограммгача оширилади, деди давлат раҳбари. «Фермерларимиз ва кластерларимиз сонининг ошиб, фаолиятида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этаётгани, юқори ҳосилдорликка эришаяётгани мени қувонтирди», деди президент.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда юзлаб дронлардан фойдаланиб, ер участкалари ва экинлар мониторинги амалга оширилган. Давлат раҳбари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида дронлар маркази ташкил этилганини ҳам таъкидлади.

DK News порталининг хабар беришича, Хитойнинг DJI компанияси 2025-йил ноябрь ойига қадар хорижга 200 мингдан ортиқ агродрон етказиб берган. Ушбу дронлар ўсимликларни суғориш ва ҳимоя қилишда, шунингдек, чорвачилик ва балиқчиликда ҳам фойдаланилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: