Одам савдоси қурбони бўлган 4 нафар ўзбекистонлик Мьянмадан қайтарилди 

Одам савдоси қурбони бўлган 4 нафар ўзбекистонлик Мьянмадан қайтарилди 

 

Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консуллиги маълум қилишича, бепул чипта олиб берилган фуқаролар юқори маошли иш ваъдасига ишониб Таиландга борган.

 

Бироқ у ердан улар Мьянмага олиб кетилиб, одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлига тушган ва фирибгарлик билан боғлиқ call-марказда ишлашга мажбурланган. Бўйсунмаганлар жисмоний қийноққа солинган.

 

Ўзбекистонликлар билан бир қозоғистонлик ва бир қирғизистонлик ҳам Мьянмадан қайтарилди, деб ёзади «Дунё».

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: